2020 йил давомида истеъмол саватчаси ва яшаш даражаси минимуми эълон қилинади

Не выполнено

Ўзбекистон молия вазири Жамшид Қўчқоров истеъмол саватчаси ва яшаш даражаси минимумини ҳисоблаб, эълон қилиш учун ҳеч қандай муаммо йўқлиги, 2020 йил давомида яшаш минимуми ва минимал истеъмол саватчасига оид рақамлар эълон қилинишини маълум қилди. «Камбағалликни қисқартириш стратегияси ишлаб чиқиладиган бўлса, истеъмол саватчаси ва яшаш даражасининг минимуми қачон белгиланиши ҳақидаги саволга жавоб беришга мажбур бўламиз. Яшаш даражаси минимумини эълон қилиш, тўғриси, маълум бир юридик муаммоларни келтириб чиқаради. Буни очиқ айтишимиз керак. Яшаш минимумини ҳисоблаб чиқдик ҳам дейлик. 2018 йилда ҳисоблаганда 700 минг сўм атрофида эди. Фараз қилайлик, ҳозир 800 ёки 900 минг сўм деб олсак, Конституциямизда пенсия ва ижтимоий нафақалар яшаш минимумидан кам бўлиши мумкин эмас деб ёзиб қўйилган. Агар ҳозир шу рақамни эълон қиладиган бўлсак, пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдорини оширишимизга тўғри келади. Бироқ айни пайтда биз буни ошириш имкониятига эга эмасмиз, бюджетимиз кўтара олмайди. ЯИМ кичкина ва ундан ташқари [молиявий манбалар] ҳеч қаердан пайдо бўлмайди. ЯИМдан ташқари фақат ташқи қарз бор», дейди у.

Кучкаров Джамшид

Кучкаров Джамшид

Министр экономического развития