Обещания

2020 йилда абитуриент бемалол телефонидаги илова орқали рўйхатдан ўтиб, ўзи истаган ОТМга ҳужжат топшириши мумкин бўлади

Что и когда обещали?

2019 йилги олий таълим муасссасаларига қабул мавсумида кузатилган салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун абитуриентларга Давлат тест маркази расмий сайти орқали бевосита рўйхатдан ўтиш имкониятини тақдим этиш бўйича иш олиб борилмоқда.

Бу ҳақда ДТМ бўлим бошлиғи Улуғбек Норалиев 28 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

«2019 йилда бўлиб ўтган қабул жараёнларида ота-оналар ҳамда абитуриентларнинг эътирозларига сабаб бўлган айрим ҳолатлар юз берди. Хусусан, қабул жараёнининг сўнгги ҳафтасида улкан навбатларнинг вужудга келгани ижтимоий тармоқларда ҳам, ОАВда ҳам кенг ёритилди.

2020 йилдан бошлаб мана шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида абитуриентларнинг ўзларига ДТМ расмий сайти орқали бевосита рўйхатдан ўтиш имкониятини тақдим этиш бўйича иш олиб бораяпмиз. Бу борада дастурий таъминот деярли якунланиб бўлди. Сайтдан ташқари, қўшимча равишда мобил илова ҳам ишлаб чиқилаяпти. Яъни, абитуриент бемалол телефонидаги илова орқали рўйхатдан ўтиб, ўзи истаган ОТМга ҳужжат топшириши ва белгиланган куни тест синовларида иштирок этиши мумкин бўлади», дейди Улуғбек Норалиев.

Кто обещал?

Улуғбек Норалиев, ДТМ бўлим бошлиғи

Пруф

Дедлайн

1 августа 2020 г.

Теги

Результат

Нет.

Отзывы

Нет.

Комментарии