Терма жамоа 2022 йилги Жаҳон Чемпионатига чиқиши керак

В процессе

Мен давлатимиз раҳбари билан суҳбатда бўлдим ва жиддий топшириқ олганман. Ўзбек футболини ё бор қиламиз, ёки бутунлай йўқ қиламиз», деб айтган Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Очилбой Раматов. Очилбой Раматовнинг айтишича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2022 йилги Жаҳон чемпионатининг финал босқичида қатнашиши керак. «Бу Президент топшириғи», дея таъкидлаган у. Ушбу топшириқларнинг ижроси давлат раҳбари томонидан айнан Очилбой Раматовга юклатилган. Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти бунинг учун терма жамоалар ва футболчиларга ҳамма шароит яратилиши, миллий терма жамоа бош мураббийи ишига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлиги маълум қилган. «Федерацияда пул бўлади, бундан ҳавотир олманг, — деб айтган у. — Биз бировнинг қўлига қараб қолганимиз йўқ. Ҳамма натижага эришганларни рағбатлантира оламиз. Мамлакат ичкарисидаям, ташқарисидаям бизга ёрдам беридиганлар бор».

Очилбой Раматов

Очилбой Раматов

Первый заместитель Премьер-министра